07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
30 Авг  2019 1326

«Дориан» тўфони штатлар тарихидаги энг кучлиси бўлиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трамп Twitterда Флорида штатидаги бўрон энг қудратлиларидан бири бўлиши мумкинлигини ёзган.

Мутахассисларнинг фикрича, «Дориан» шторми ҳафта охирига бориб кучаяди ва якшанба куни 4 тоифадаги тўфонга айланади. У Марказий ҳамда Жанубий Флорида штатининг Атлантика қирғоғига таҳдид солади, дея хабар беради АҚШдаги Тўфонлар бўйича миллий марказ маълумотига таянган Reuters агентлиги. «Дориан» шамолларни 72 соат ичида соатига 209 километр тезликгача ҳайдайди, дея хабар беради Маями шаҳридаги Бўронларни прогнозлаш маркази.

4 тоифа - бўронлар интенсивлигини ўлчайдиган Саффир-Симпсон шкаласи бўйича иккинчи ўринда туради. Прогнозлаш маркази 4 тоифадаги бўронларни «инфратузилмага ҳалокатли зарар етказувчи», шу жумладан, яхши қурилган ва мустаҳкамланган уйларга ҳам жиддий зарар етказиши мумкин, дея таърифлайди. «Кўпгина дарахтларнинг синиши ёки таг-туги билан қўпорилиб кетиши, электр узатиш линиялари эса шамол кучи таъсирида узилиши мумкин», дейилади хабарда.

Бундан сал олдинроқ Трамп «Дориан»нинг Кариб денгизидаги Пуэрто-Рикони четлаб ўтиб, ўзининг тахминий йўналишини ўзгартирганини таъкидлаганди.

REUTERS/NOAA сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech