30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Таълим
10 Мар  2020 718

Урганчда учувчилар ўқув маркази

Малайзиянинг «Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси делегация Тошкентда.

Транспорт вазирлигида Малайзиянинг «Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси ижрочи директори Радж Дарйрадж бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатимизда фуқаро авиацияси соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, парвозлар географиясини кенгайтириш, хорижий авиакомпанияларни юртимиз аэропортларига кўпроқ жалб этиш мақсадида «Қарши», «Нукус» ва «Термез» халқаро аэропортларида «бешинчи ҳаво эркинлиги» тартибини қўллаган ҳолда, шунингдек «Бухоро» аэропортида чет давлатлар фуқароларини ташишда «Очиқ осмон» режими жорий этилгани, шунингдек, «Навоий» ва «Термиз» аэропортларида эса юк ташувлари учун «еттинчи ҳаво эркинлиги» тартибини қўллаган ҳолда «Очиқ осмон» режимини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди.

«Midlands Aviation Pacific Asia» компанияси ижрочи директори Радж Дарйрадж жаноблари Урганч шаҳрида «Phils» компанияси билан ҳамкорликда учувчилар тайёрлаш маркази ҳамда хорижий давлатларга Ўзбекистондан юкларни ташишга ихтисослашган замонавий логистика хабини очиш истагида эканлигини ва бу борадаги ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказди.

Учрашув якунида томонлар мазкур лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида махсус ишчи гуруҳи тузган ҳолда ҳамкорликда ишлашга келишиб олди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech