26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Мамлакатимизда
2 Мар  2020 5971

Бола ҳуқуқлари ишончли ҳимояда

Олий Мажлиси Сенати томонидан бола ҳуқуқларини мустаҳкамловчи қонун маъқулланди.

2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»  қарор қабул қилинган, ушбу қарор Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларнинг таркибий қисмига айланди.

Қарорда белгиланган мақсадларга эришиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу қонун Оила кодексига, Фуқаролик процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

Унга биноан, энди оилада ҳар бир бола ўз манфаатларига таъсир қиладиган бирон-бир масалани ҳал қилишда ўз фикрини билдиришга, шунингдек, ҳар қандай суд ёки маъмурий процессда эшитишга ҳақли.

Ота-она ва бола алоҳида-алоҳида яшаган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола бир вақтнинг ўзида ота ва онадан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳуқуқига эга.

Шунингдек, агар боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилса ёки ота-она ҳуқуқлари суиистеъмол қилинса, бола васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек бошқа давлат органларига ўз хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бола тўлиқ ҳуқуқий лаёқат қила олмаслиги сабабли бундай мурожаатларни кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» ги қонун янги модда билан тўлдирилиб, унга кўра вояга етмаганлар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш масалалари бўйича мурожаатларни давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 25 февралда «Бола ҳуқуқларининг қўшимча кафолатлари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилган, деб хабар беради Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech