19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,1 °C

Мамлакатимизда
2 Окт  2019 577

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди

Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (30.09.2019 й.) қабул қилинди, деб хабар беради “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июлгача фақат маҳаллий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотиш ҚҚСдан озод этилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинганда ҚҚСга тортилган донни қайта ишлаш корхоналари ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган айланмани Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.

Шунингдек, қарор билан киритилган ўзгартиришларга кўра юридик шахслар белгиланган рўйхат бўйича четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун ҚҚС тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз бекор қилинди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech