09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Ҳарбий
16 Янв  2020 1685

Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун талаблар белгиланди

Адлия вазирлигида 2020 йил 13 январда “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.

 Буйруққа мувофиқ Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди.

Низомда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

-  Миллий гвардия бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодлар учун қўйиладиган талаблар;

- номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирларини ўтказиш тартиби ва босқичлари, хусусан номзодни:

- дастлабки ўрганишни ташкил этиш ва ўтказиш;

- жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

- психологик ўрганиш;

- тиббий кўрикдан ўтказиш;

- ҳужжатларини расмийлаштириш ва контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича қоидалар.

Низомга мувофиқ, ўрта ёки ўрта-махсус ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролар номзод бўлиши мумкин:

-18 ёшдан 30 ёшгача бўлган;

- муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;

- резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech