10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,2 °C

Ҳукумат
23 Янв  2020 2313

Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди

Жорий йилнинг 22 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ПҚ-4569-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири лавозими тугатилиб, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бир қатор лавозимлар ва котибиятлар тугатилиб, бошқа лавозимлар киритилди ва тегишли котибиятлар ташкил этилди.

Жумладан, Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимлари киритилди, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятлари кабилар ташкил этилди.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech