13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,8 °C

Мамлакатимизда
24 Июл  2020 1701

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди

2020 йил 23 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4787-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Агентлик директори Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Қарорга мувофиқ, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комиссияси томонидан қабул қилинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech