13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Таълим
9 Июн  2020 1076

Пойтахтимиздаги Россия университети 345 ўрин таклиф этади

И.М. Губкин номидаги университетнинг Тошкент филиалига қабул квоталари тасдиқланди.

 

2020 йил 8 июнда Ҳукуматнинг 363-сонли «2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йили учун И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига (Филиал) талабаларнинг қабул квотаси 345 (кундузги таълим шакли бўйича – 225, кечки таълим шакли бўйича – 120) ўрин миқдорида белгиланди.

Филиалга қабул кундузги таълим шакли йўналишлари бўйича 40 фоизи – давлат гранти, 60 фоизи – тўлов-контракт, кечки таълим йўналишлари бўйича эса тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университетнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси битирувчиларини Филиалга мақсадли қабул қилиш, тайёрлов бўлинмаси битирувчилари ўртасида ўтказиладиган алоҳида танлов натижалари бўйича амалга оширилади. Танловдан ўтмаган тайёрлов бўлинмаси битирувчилари Филиалга кириш учун умумий талаблар асосида имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech