25 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,8 °C

Молия
18 Июн  2020 772

«UzAssets» инвестиция компанияси ташкил этилди

2020 йил 15 июнда Ҳукуматнинг 381-сонли «Хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, давлат иштирокидаги корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлаш учун сотишдан олдин тайёргарлик ишларини амалга ошириш ва салоҳиятли инвесторларга сотиш орқали хусусийлаштиришнинг муваффақиятли натижаларини таъминлаш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги (Агентлик) муассислигида акциядорлик жамияти шаклида «UzAssets» инвестиция компанияси ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Компаниянинг устав капитали Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан 20,0 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳамда тегишли корхоналарнинг давлат акция пакетлари (улушлари) номинал қийматида бериш ҳисобига шакллантирилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech