06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Транспорт
17 Фев  2020 940

«Uzauto Motors» автомобилларни «Chevrolet» бренди остида сотишни бошламоқда

«UzAuto Motors» компанияси ўзбек автомобилларини хорижда сотилишининг янги босқичини бошлади. Бу «UzAuto Motors» ва унинг алянс бўйича ҳамкори «General Motors» компанияси ўртасидаги ўзаро келишув туфайли юзага келди.   

 

«Chevrolet» брендидан ташқи бозорларда фойдаланиш ҳуқуқи «UzAuto Motors» компаниясига автомобилларнинг юқори сифати ҳамда жаҳон автосаноати етакчиларидан бири – «General Motors» компанияси томонидан белгиланган стандартларга тўлиқ жавоб бергани учун берилди.

Шунингдек, «UzAuto Motors» компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, 2020 йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Белоруссияда «Chevrolet» бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар «Spark», «Nexia» ва «Cobalt» бўлади.

Қабул қилинган қарор «UzAuto Motors»га Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги каби экспорт бозорларида ҳам самарали сотувни амалга ошириш имконини яратади.

«UzAuto Motors» компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Chevrolet» моделларининг Россия, Қозоғистон  ва Белоруссияда дистрибюциясини ўзи бошқаради. Дилерлик тармоғи мавжуд Женерал Моторс Россия дилерлари, «Ravon» дилерларининг бир қисми ва «Chevrolet» ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва «Chevrolet» бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган. 

Ягона бренд остида ишлаш Ўзбекистонда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва экспорт бозорларида сотишнинг янги имкониятларини очиб беради.

Шу билан бирга Женерал Моторс Россия ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари 2015 йилнинг охирига қадар Россияда «GM/Chevrolet» дилерларидан автомобиль сотиб олган мижозларга ҳам хизмат кўрсатишни давом эттиради.

Шунингдек, «Ravon» автоуловларини ҳарид қилган мижозлар учун ҳам «UzAuto Motors» ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.

«UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилган «Chevrolet» «Spark», «Nexia» ва «Cobalt» автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва «UzAuto Motors» компаниясидан ўз дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech