03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Транспорт
23 Мар  2020 515

«Uzbekistan Airways»нинг халқаро рейслари ташкил этилиши 3 кунга кечиктирилади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган барча дипломатик ваколатхоналар диққатига.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг чет эл фуқароларини Ўзбекистондан олиб чиқиш учун чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида илгари эълон қилинган қарорига қўшимча равишда, Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагини маълум қилади.

Ҳозирги эпидемиологик вазият шароитида, хусусан, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси экипажи ноқулай эпидемиологик ҳолатдаги мамлакатлардан қайтганидан сўнг карантинда бўлиши сабабли, рейсларни ташкил қилиш 3 кунга қолдирилди. Рейсларнинг аниқ вақти ҳақидаги маълумотлар расмий каналлар орқали ўз вақтида эълон қилинади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech