23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Энергетика
29 Ноя  2019 624

«Uzbekistan GTL» стипендиялар дастурига якун ясалди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тузилмасига кирадиган «Uzbekistan GTL» компанияси нефть-газ соҳасида таҳсил олувчи иқтидорли талабалар учун биринчи стипендиялар дастурига якун ясади, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан қурилаётган GTL заводи учун кадрлар тайёрлаш дастури доирасида «Uzbekistan GTL» компанияси профилли ўқув юртларининг энг сара битирувчиларини ўз сафига қўшмоқда. Дастурнинг асосий мақсади Қашқадарё вилоятида барпо этилаётган синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқарувчи ноёб заводда ишлаш учун малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Uzbekistan GTL компанияси томонидан ташкил қилинган нефть-газ соҳасидаги иқтидорли талабалар учун стипендиялар дастури ушбу йўналишдаги олий ўқув юртларидан завод учун энг истеъдодли талабаларни – бўлғуси муҳандисларни саралаб олишга ёрдам берди. 

Бу йил Дастурда қатнашиш учун жами 849 нафар талаба ариза топширди, танловнинг иккинчи босқичи – суҳбатга Тошкент шаҳри ва вилоятларидан 393 нафар талаба ўтди. Саралаш босқичи якунлари бўйича стипендиялар дастурининг ғолиблари бир ўқув йили давомида ҳар ойда асосий стипендияларига қўшимча равишда компания стипендиясини ҳам олади, уларга ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташга кўмак берилади, бундан ташқари, стипендиантлар кейинчалик GTL заводига ишга киришлари учун кадрлар захирасига киритилади.

Бу йил Дастурда қатнашиш учун 849 та ариза қабул қилинди. Дастурнинг якуний босқичига 80 нафар талаба қўйилади.

Саралаш комиссияси аъзоларининг сўзларига кўра, дастурда қатнашиш учун ариза берган йигит-қизларнинг билим даражаси жуда юқори. Талабалар, айниқса, кимё, физика ва нефть-газ иши соҳасида яхши тайёрланиб келишган, чет тилларини яхши билишади, ўзлари ҳақида, шу касбни танлаш сабаблари ҳақида ва келажак режалари ҳақида қизиқарли тарзда сўзлаб беришган. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech