05 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,8 °C

Инвестициялар
22 Июл  2020 2594

Малайзия юртимизда «яшил технологияни» жорий этмоқчи

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси, Энергетика, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирокида Малайзиянинг «Brisa International» компанияси директори Кевин Хармон билан онлайн музокаралар ўтказилди.

 

Онлайн учрашувда Бухоро ва Хоразм вилоятларида «Brisa International» компанияси илғор технологиялари, замонавий ускуна ва ностандарт ечимларини жалб қилган ҳолда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш асосида электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Малайзия томони қайта тикланадиган манбалардан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун жорий этилган «яшил технология» бўйича техник кўрсаткичлар тўғрисидаги инвестиция лойиҳасининг тақдимотини ўтказди.

Видеоконференция якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича бизнес-режа тузиш ва тегишли маълумотларни алмашишга келишилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech