03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,5 °C

Агросектор
15 Янв  2020 1667

Берлиндаги «Яшил ҳафта 2020» да Ўзбекистон

«Яшил ҳафта» - дунёдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ҳисобланади.

Портал pv.uz/»Правда Востока»/15 январь. 2020 йилнинг 16-19 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Германия пойтахтига ташриф буюради.

Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси «Яшил ҳафта-2020» халқаро кўргазмаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирларининг Берлин конференциясида иштирок этади.

1926 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказиб келинаётган «Яшил ҳафта» («Internationale Grüne Woche») халқаро кўргазмаси - нуфузли ихтисослашган форумлардан бири бўлиб, унда бутун дунёдаги етакчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва озиқ-овқат саноати корхоналари иштирок этади.

Ўтган йили кўргазмада 70 дан ортиқ мамлакатдан 1750 экспонентлари намойиш этилди ва 400 000 дан зиёд киши (жумладан, 90 000 мутахассис) ташриф буюрди. Кўргазманинг умумий майдони 125 минг квадрат метрни ташкил этди.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти бир қатор йирик ташқи савдо компаниялари, шунингдек, республикамизнинг турли ҳудудларидан бўлган фермер хўжаликлари томонидан маҳсулотлар 400 квадрат метрдан ортиқ майдондаги ягона миллий стендда намойиш этилади.

Ўзбекистон делегациясининг Берлинда бўлиши дастурида бизнес ҳамкорлар қаторида Германиянинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Федерал вазири Ю.Клёкнер, шунингдек, Польша, Беларусь, Ливан, Молдова, Украина ва бошқа давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари билан ҳам учрашувлар режалаштирилган, дея хабар беради «Дунё» АА.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech