20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,7 °C

Мамлакатимизда
24 Июл  2020 7504

Ўзбекистон янги йўналишда

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди. Давлат раҳбари бошчилигида ҳаётнинг барча жабҳаларида давом этаётган ўзгаришлар ислоҳотларнинг ортга қайтмаслигини кўрсатмоқда.

«Юксалиш» Умуммилий ҳаракати томонидан тақдим этилган инфографикада биз ўтган давр: 2019 йил июль — 2020 йил июль мобайнида юз берган энг муҳим воқеаларни жамланган.

Янги олинган курснинг асосий ишоралари — «Жаслиқ» колониясининг ёпилиши, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида», «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонунларнинг имзоланиши.

2020 йил мураккаб келди: бир томондан пандемия, иккинчи томондан бир неча ҳудудлардаги табиий офатлар, Сирдарё вилоятидаги техноген ҳалокат. Бундай синов ва қийинчиликларга қарамай, ислоҳотлар давом этмоқда. Жумладан, прописка тизими ислоҳ қилинди, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг Миллий стратегияси қабул қилинди. Юзлаб одамлар афв этилди, пандемия даврида чегараларда оғир вазиятга тушиб қолган 50 мингга яқин фуқаролар қайтарилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech