27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

Агросектор
22 Янв  2019 1818

Ўзбекистон халқаро кўргазмада иштирок этмоқда

Қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот, алкоголли маҳсулотлар, миллий ошхона ва мамлакатнинг сайёҳлик потенциали - бунинг бари «Яшил ҳафта-2019» халқаро кўргазмаси доирасида бизнинг стендимизда намойиш этилмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 27 январига қадар Берлин шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида G2B ва B2B форматидаги «кооперацион биржа» иши, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш форуми (GFFA), конференциялар, тақдимотлар, шунингдек, савдо-иқтисодий шартномалар пакетини шакллантириш бўйича келишувлар бўлиб ўтади.

Кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Германия Федерал канцлери Ангела Меркель тадбирнинг ўта муҳимлиги ҳақида сўзлаб, унда қишлоқ хўжалиги ва савдо-сотиқни назорат қилувчи 70 нафар делегат-вазирнинг иштирокини таъкидлаб ўтди.

Форумда Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев маъруза қилди ва иштирокчиларни савдо-иқтисодий соҳа ва мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш борасида Ўзбекистонда ўтказилаётган комплекс ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Хусусан, 2000 йилдан бери ушбу сектор йилига 6,6 фоизга барқарор ўсаётгани ва бу дунё бўйича ўртача 2,8 фоиз кўрсаткичидан анча юқори экани ҳам таъкидланди. Бундан ташқари, вазир 2021 йилга бориб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини 5 миллиард долларгача ошириш режалаштирилаётганига ҳам тўхталиб ўтди.

Германия қишлоқ хўжалиги вазири Юлия Клёкнер билан ҳам музокаралар олиб борилди ва унинг доирасида томонлар агросаноат соҳасида икки томонлама Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилишди.

Бу йилги «Яшил ҳафта-2019» кўргазмасига 400 минг киши ташриф буюриши, шунингдек, қатор конференция ва тақдимотлар ўтказилиши кутилмоқда.

Ўз ахборотимиз.

Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech