30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Таълим
19 Мар  2020 446

Тиббиёт ходимлари масофадан малакаларини оширмоқдалар

Қашқадарё вилоятида россиялик мутахассислар маҳаллий тиббиёт ходимларининг малакасини оширишда кўмаклашяпти.

Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида россиялик мутахассислар кўмагида нефрология бўйича малака ошириш курслари олиб борилмоқда. Бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда, шифокорлар масофадан туриб ўқитилади.

28-мартга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан 15 нафар мутахассис, жумладан нефрологлар, гемодиализ бўйича мутахассислар, реаниматологлар Россия Федерациясининг Ставропол давлат тиббиёт университети профессор-ўқитувчиларининг ишланмалари ва тажрибалари асосида замонавий билимларга эга бўлмоқдалар.

2 март куни бошланган 144 соатлик ўқув дастури тугагандан сўнг имтиҳон олиш ва сертификат бериш кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тиббий малака оширишни баҳолаш учун кредит-модул тизими жорий этилган. Ва халқаро тажрибага асосланган ўқув курсида қатнашиш нафақат замонавий билимларни, балки балл тўплаш имкониятини ҳам беради.

  Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва Ставропол тиббиёт университети ўртасидаги ҳамкорлик ўтган йилнинг сентябр ойидан Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ташаббуси билан бошланган. Ўшанда Ставропол давлат тиббиёт университетининг қўшимча касбий таълим институти билан ҳамкорлик тўғрисида 5 йиллик меморандум имзоланди.

  Биргаликдаги фаолиятнинг илк белгиси Ставрополдаги бир ойлик стажировка бўлиб, унда ноябр ойида Қашқадарёлик олтита шифокор иштирок этган эди. Эндиликда, режалаштирилган ўзаро ҳамкорлик дастуридан четга чиқмасдан, рус мутахассислари ўзбекистонлик ҳамкасбларини нефрология курсида ўқитмоқдалар. Янги воқеликларни ҳисобга олган ҳолда, эндиликда машғулотлар масофадан туриб олиб борилмоқда, деб хабар беради Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech