22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Яшил сайёра
27 Сен  2019 1001

Ўзбекистон Стокголм конвенциясининг иштирокчиси бўлди

2019 йил 26 сентабр куни Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокголм конвенцияси Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Ҳужжат 2001 йил 22 майда Стокголм шаҳрида қабул қилинган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Бугунги кунда 183 та мамлакат ушбу Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланади.

Ушбу халқаро шартноманинг мақсади аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни Турғун органик ифлослантирувчи моддалар (ТОИМ) таъсиридан ҳимоя қилишдир.

Конвенция қоидаларига мувофиқ томонлар ТОИМ ишлаб чиқариш, импорт қилиш, экспорт қилиш, кўмиш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни, шунингдек, мавжуд ТОИМни алмаштириш учун қўллаш мумкин бўлган энг яхши технологиялар ва усуллардан фойдаланишга кўмаклашиш мажбуриятини зиммаларига оладилар.

Ўзбекистон Республикасининг Конвенциядаги иштироки ТОИМ билан боғлиқ экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эҳтимолий салбий оқибатларини олдини олиш имконини беради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech