01 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Агросектор
5 Мая  2020 767

Ўзбек гилосининг Россияда бозори чаққон

Юртимиздан Россияга экспорт қилинган сарҳил меваларимизнинг ташқи бозорда ҳам харидоргир эканлиги тезда юзага чиқдди.

Ўзбек гилосининг илк жўнатмаси Россияга муваффақиятли экспорт қилинган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Новосибирскка ўзбек гилоси ортилган биринчи юк машинаси кириб келган.

Ўзбек гилосининг бир килоси 550 рублдан (7,3 доллар) сотилган ва шу нархда баҳоланаётган табиий меваларга бўлган талабдан ҳам ошиб кетган. Чакана савдода эса ушбу маҳсулотнинг тахминан 1 кило учун 13 доллардан кўпроқ баҳоланган бўлиши мумкин.

EastFruit маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳар йили 35 дан 50 минг тоннагача гилос экспорт қилади. Россия минтақадаги гилоснинг энг йирик харидори ҳисобланади ва йилига 100 минг тоннадан кўпроқ гилос сотиб олади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech