19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Мамлакатимизда
7 Мар  2019 1039

Uzcard тўлов тизимида носозликлар кузатилди, бунга байрам сабаб бўлдими?

Бугун, 7 март куни соат 10:00дан Uzcard тўлов тизимида носозликлар кузатилди, айрим ҳудудларда эса тизим мутлақо ишламай қолди.

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) матбуот хизматининг изоҳ беришича, тизим фаолиятидаги қисқа муддатли узилишларга Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида транзакциялар сонининг ошгани сабаб бўлган. Айни вақтга келиб тизим барқарор ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрида Uzcard қарийб икки кун давомида ишламай қолганди. Узилишлар оқибатида давлат тахминан 27 миллиард сўм пул йўқотгани маълум қилинганди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech