17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Агросектор
15 Авг  2019 210

Ўзбекистонда айрим узум навлари комбайнларда экилиши йўлга қўйилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Германиянинг Рейнланд–Пфальц Федерал ери ишбилармон доира вакиллари иштирокида виночилик, узумчилик соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган  учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

 

Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Баҳодир Халиков бугунги кунда Ўзбекистонда Германияда етиштирилаётган  узумларнинг навларини жорий этиш, немис технологияси асосида уни етиштиришга тайёр эканлигини билдирди.

Ўз навбатида, Германиянинг Рейнланд –Пфальц Федерал ери ишбилармон доира вакиллари бугунги кунда вино учун етиштирилаётган узумнинг 80 фоизи юқори технологиялар асосида махсус комбайнларда экилаётгани, тажрибали мутахассислар немис технологиясини Ўзбекистонда жорий этишдан мамнун бўлишини билдирган.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда Германия узум навларини етиштириш, соҳага янги технологияларни жорий этиш, жумладан, узум навларини комбайнларда экиш ва ҳосилини йиғиб олиш, шунингдек, токзорлардан юқори ҳосил етиштиришда замонавий суғориш технологиялар, яъни томчилатиб суғориш тизимини кенг қўллаш мақсадида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech