16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
7 Июн  2019 960

Узун туманида барча имкониятларга эга бўладиган “Истеъмолчи кутубхона”си қурилмоқда

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларни бажариш борасида ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда қатор ишлар қилинмоқда.

Жумладан, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, аҳолида истеъмолчилик маданиятини шакллантириш, уларга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича тушунчалар бериш мақсадида федерация ва Сурхондарё ҳокимлиги билан ҳамкорликда Узун туманида “Истеъмолчи кутубхона”си қурилиш ишлари бошланди.

Бу бўйича федерация раиси Ж. Саримсақов ва Узун тумани ҳокими Й. Хидиров кутубхона қурилиш ишлари билан танишди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кутубхона ва китоб савдоси дўконларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий-оммабоп китоблар, республикада нашр қилинадиган газета ва журналлар жой олади.

Шунингдек, замонавий Боок cафе ва бепул Wi-Fi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи eReader электрон ўқув қурилмалари билан таъминланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech