24 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Транспорт
25 Дек  2019 869

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси ташкил этилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 7 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида “UNG” бренди остида нефт ва газ маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси сифатида “UNG Petro” МЧЖ ташкил этилди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги.

Айни пайтда автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини қабул қилиш ва узатиш, нефт маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар рўй беришининг олдини олиш ва улар фаолиятининг тўхтаб қолмаслиги борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ташкил этишдан мақсад — тўлақонли миллий брендни яратишдан иборат бўлиб, у "Ўзбекнефтгаз"АЖ ва истеъмолчи ўртасидаги ягона алоқа бўғини бўлиб қолади.

Ҳозирги кунда автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали "Ўзбекнефтгаз"АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган АИ-80, АИ-91 русумдаги бензин ва дизел ёқилғиси сотилмоқда. Бундан ташқари, “UNG Petro” МЧЖ томонидан аҳолига АИ-92 маркали импорт бензинини сотиш механизми йўлга қўйилди.

Шуниндек, АИ-95 русумидаги импорт бензин ва Европа стандартларига жавоб берадиган дизел ёқилғисини олиб келиш режалаштирилмоқда. Ушбу нефт маҳсулотлари 2020 йилнинг январ ойи бошидан автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотила бошланади. Автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган нефт маҳсулотлари турларини кўпайтиришга қаратилган ишлар давом эттирилади.

2020 йил давомида барча автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари реконструкция қилинади, ташқи кўриниши ўзгартирилади.

2020 йилнинг сентябрига қадар Мўйноқ ва Денов шаҳарларида бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий, кўп ёқилғили шохобчаларни қуриш режалаштирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech