20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
29 Июл  2019 516

Кучли жала қуйиши оқибатида Пекин аэропортида 131 та рейс қолдирилди

Пекиндаги Шоуду халқаро аэропортида кучли жала қуйиши оқибатида душанба куни 131 та авиарейс қолдирилди. Мазкур парвозларнинг аксарият қисми Хитой пойтахтига учиб келувчи авиарейслардир.

Якшанба куни кечқурун Пекинда кучли жала қуя бошлади, дея хабар тарқатади РАТА-ТАСС. Метеорология хизматининг маълумот беришича, жала қуйиши душанба куни соат 20:00 га қадар давом этиши мумкин. Кучли момақалдироқлар кузатилиши ҳам кутилмоқда.

Қолдирилган рейслар сони яна катталашиши мумкин. Гап шундаки, душанба куни Шоуду аэропортида жами кутиб олинадиган ва учириладиган авиарейслар сони 1796 экани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech