19 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Хавфсизлик
14 Фев  2020 2934

Андижонда ЙТҲда 4 киши вафот этди

Андижон. 2020 йил 13 февраль куни тахминан соат 21-00 ларда, 24 ёшли Х.М., бошқарувидаги “Нехиа-3” русумли автомашинасида 3 нафар йўловчилар билан бирга “Андижон-Асака” автомобиль йўлининг “Асака” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, Андижон тумани, “Терактаги” маҳалласи ҳудудида йўлнинг чекка қисмида ҳаракатсиз ҳолда турган 27 ёшли А.Н.,нинг бошқарувида бўлган “Зил-130” русумли юк автомашинасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада “Нехиа-3” автомашинаси ҳайдовчиси Х.М. ва олд йўловчи ўриндиқдаги йўловчи 24 ёшли И.Ж.,лар ҳодиса содир бўлган жойда, йўловчилар 24 ёшли М.Б. ва 20 ёшли Н.П.,лар эса кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг
266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дея хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech