14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Транспорт
30 Янв  2019 2537

Ангрен шаҳрида янги темир йўл вокзали қурилди

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Тошкент вилояти аҳолисига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири Ангрен шаҳрида қурилган темир йўл вокзалидир.

“Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилган ушбу вокзал бир вақтнинг ўзида қарийб 100 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади. Унда кутиш ва VIP-заллари, тиббий пункт, она ва бола хонаси, буфет, кўчма савдо нуқталари, электрон маълумотлар маркази ва таблоси ҳам мавжуд. Йўловчиларнинг вақтини тежаш мақсадида вокзал ҳудудида темир йўл кассаси ҳам қурилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида темирйўлчи қурувчилар томонидан узунлиги 250 метр бўлган перрон ҳам янгидан бунёд этилди.

Янги бунёд этилган Ангрен темир йўл вокзалининг яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Эндиликда бу ерда учта маҳаллий ва битта халқаро йўналишдаги поездлар тўхтаб ўтиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech