17 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Долзарб
24 Июн  2019 2097

Бангладешда поезд темир излардан чиқиб кетди

Хабарда келтирилишича, беш киши ҳалок бўлган ва юзга яқин одам жароҳатланган.

Йўловчи поезди Бангладешнинг шарқий қисмидаги Маулвибазар вилоятидаги кўприкда темир излардан чиқиб кетган.

Воқеа ҳақида «Daily Star» маҳаллий газетаси маълум қилади.

Силхетдан пойтахт Дакка томон йўл олган Upaban Express поезди вагонларидан бири рельслардан чиқиб, каналга тушиб кетган. Яна иккита вагон канал қирғоқларига яқин жойга қулаган. Бир нечта вагон эса рельслардан чиқиб кетган.

Воқеа жойига 13 та ёнғин ўчириш ва бешта тез ёрдам машинаси жўнатилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари каналдан чиқариб олинган, жабрланганлар эса шифохоналарга жўнатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech