18 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Саломатлик
18 Мар  2020 1933

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг call-маркази 70 мингга яқин қўнғироқни қабул қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ягона 1003 қисқа рақамга эга чақирув марказини ишга туширди. Мазкур рақам орқали фуқароларимиз қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси, ўз саломатлиги ва яқинларининг аҳволи билан боғлиқ саволларга мутахассислардан жавоб ва тавсиялар олмоқда.

Call-марказ кечаю кундуз ишлайди, 200 дан ортиқ мутахассис 4 сменада узлуксиз фуқароларнинг саволларига жавоб бермоқда. 15 мартда ўз ишини бошлаган call-марказ бугунгача 69.212 та қўнғироқни қабул қилди.

-  Энг кўп тушган саволларга эътибор қаратсак, дастлабки кунларда аҳоли коронавирус инфекцияси, унинг аломатлари ва юқиши, олдини олиш чоралари ҳақида сўраб мурожаат қилган, - дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти проректори Суръат Ғуломов. - Уч кун давомида оммавий ахборот воситалари ва онлайн нашрларда кенг тушунтиришлар берилгани сабабли аҳолининг хабардорлиги анча ошиб, бу каби саволлар камроқ бериляпти. Энди улар асосан муайян вазиятга оид тавсиялар сўрашмоқда.

Кези келганда айтиб ўтиш лозим, эрталаб болалар, кечқурун эса оғайнилари билан ўтирган эркаклар операторларга ҳазиллашиб қўнғироқ қилиши ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Call-марказ қоидаларига кўра, мурожаат этувчининг ёши ва ҳолатидан қатъи назар, операторларнинг барча саволларига жавоб беришлари талаб этилади. Лекин ҳазилкашлар операторларни мазах қилиб вақтини ўғирлаётганда чинакамига ёрдам ва тавсияга муҳтож фуқаро марказга туша олмаётган бўлиши мумкинлигини ҳам зинҳор унутмаслик лозим. Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни фақат бунга зарурат туғилгандагина 1003 рақамини теришга чақирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech