03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,5 °C

Агросектор
24 Дек  2019 1962

Жиззахда Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди

«Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (23.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади.

Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги «BMB-NRC Agrologistics» Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.

2023 йил 1 январга қадар:

- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан олиб келинадиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) хомашё, ускуна, махсус транспорт воситалари ва техника учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан;

- агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилди.

Қарор билан, шунингдек, «Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech