06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Саломатлик
27 Апр  2020 671

Жами тузалганлар 800 нафардан ошди

Ҳар куни коронавирусга чалинган кўплаб беморларимиз соғайишаётгани ҳаммамизни қувонтирмоқда.

Бухорода 15 нафар бемор, Наманганда 4 нафар, Жиззахда эса барча беморлар буткул соғайди. Тошкент шаҳридаги иккита клиникадан ҳам 16 нафар, Хоразмда бир йўла 33 нафар, Қорақалпоғистонда 21 нафар бемор тузалиб   бемор тўлиқ соғайди.

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида шифо топганларнинг барчаси Россиядан  чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 13 нафари эркак, 2 нафари аёл. Беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 280 нафар бемор соғайиб чиқди.

Наманганда соғайган 1 нафари эркак ва 3 нафар ушбу вилоятдан. Уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичига 31 ёшда.

Наманаганда шу пайтга қадар 61 нафар бемор соғайиб чиқди.

Жиззахда тузалиб чиққан 33 ёшли ва 31 ёшли беморлар (эркак) жиззахлик бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан жами 3 нафар фуқаро соғайиб чиққан эди.

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан эса 2 нафар бемор буткул соғайиб чиқди.  Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улардан 9 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 3 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида, 1 нафари эса Сеул – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 8 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 49 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 63 нафарга етди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайиб чиққан 53 ёшли ва 38 ёшли аёлларнинг иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Хоразмда соғайганларнинг 30 нафари 22 мартда Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.  Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Улардан 29 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Хоразм, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 5 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан 3 нафардан, Навоий, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 94 нафар бемор буткул соғайган.

Қорақалпоғистон Республикасида соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан (15 нафари Нукус шаҳридан, 4 нафари Мўйноқ туманидан, яна 2 нафари Қўнғирот туманидан) бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Беморларнинг 9 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 64 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 50 нафар бемор тузалган.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 91 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 880 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуо хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech