31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Саломатлик
14 Мая  2020 5969

Фарғонада сўнгги бемор соғайди

Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Фарғонада тузалган 40 ёшли эркак ушбу вилоятнинг Олтиариқ туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шундай қилиб, вилоятдаги коронавирус инфекциясига чалинган 157 нафар беморнинг барчаси бутунлай соғайди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2 077 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech