14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,9 °C

Долзарб
7 Авг  2019 2693

Гренландия музлари эримоқда

Мутахассисларнинг айтишича, эриган сув массаси рекорд кўрсаткичдаги, яъни 12,5 миллиард тоннани ташкил этади.

Бунча миқдордаги сув Флорида штати ҳудудини деярли икки сантиметр қалинликда қоплаб олиши мумкин, дея хабар беради Smithsonian нашри.

lenta.ru нинг хабар тарқатишича, олимлар музлар эриши ўрганила бошланган 1950 йилдан буён бундай йиллик жадал эришни кузатишмаган. Гренландия муз қалқони юзасининг 60 фоизи бир миллиметр қалинликда эригани айтилмоқда.

Европадаги иссиқлик Гренландия ҳароратини ўртача 15-30 даражага кўтарган. Шу билан бирга, эриган сув муз юзаси альбедоси (қуёш нурларини қайтариш хусусияти)ни пасайтиради, бу эса эриш жараённи янада тезлаштириб юборади, дея маълумот беради нашр.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech