21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Мамлакатимизда
23 Янв  2020 701

Хоразмда “шамол генератори” ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институти Инновация маркази ходимлари томонидан фуқаро Эркин Атажанов тақдим этган “Шамол ҳаракатини механик ҳаракатга айлантирадиган клапанли қурилма (шамол генератори)” лойиҳасининг тажрибавий намунаси лаборатория синовидан ўтказилди.

Синов жараёнида инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев, Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника институти инновация ва илмий ишлар бўйича проректори Жамшид Каниев ҳамда ушбу институт Инновация маркази ходимлари иштирок этдилар.

Синов методикасига асосан, лойиҳанинг тажрибавий намунаси лаборатория шароитида синовдан муваффақиятли ўтди. Натижалар эса лойиҳанинг истиқболга эга эканлигини кўрсатди. Ушбу лойиҳани янада ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқаро Эркин Атажановнинг лойиҳаси “Хоразм” инновацион технопаркига йўналтирилди, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech