20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
17 Июл  2019 516

Ҳиндистонда беш миллиондан зиёд киши тошқинлар ҳудудида қолди

Ҳиндистоннинг Ассам штатида камида 5,2 миллион киши кучли сув тошқинлари хавфи остида қолди.

AP Photo/Anupam Nath сурати.

Сўнгги маълумотларга кўра, сув тошқинлари натижасида 20 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Кучли қуйган ёмғир натижасида келиб чиққан сув тошқинлари штатнинг 30 миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган 33 ҳудудидан 30 тасини қамраб олган. 11 дарё, жумладан, Браҳмапутра дарёси ҳам қирғоқларидан тошиб оқа бошлади. Ёмғир ва сув тошқинлари инфратузилмага улкан зарар етказди, кўплаб кўприклар ва йўллар вайрон бўлган. Ноёб ҳайвон турлари, жумладан, ҳинд бир шохли каркидони яшайдиган Казиранга қўриқхонаси майдонининг 90 фоизидан кўпроғи сув остида қолди. 30 маҳаллий жонивор аллақачон ўлган.

Айни дамда Ассам штатида қутқарув ишлари олиб бориляпти, бунга табиий офатларга қарши кураш миллий кучларининг 15 жамоаси, шунингдек, армия бўлинмалари сафарбар этилган. Аҳоли вертолётлар ёрдамида эвакуация қилинмоқда. «NDTV» телеканалининг хабар беришича, 150 мингдан зиёд аҳоли вақтинча яшаш лагерларига кўчирилган, эвакуация қилиш давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech