27 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,9 °C

Биласизми?
2 Янв  2019 1311

Япониянинг қирғоқбўйи ҳудудида нодир металларнинг улкан кони аниқланди

Геологлар Япония қирғоқбўйи ҳудудида нодир металларнинг улкан конини аниқлашди. Хомаки ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда камида 16 млн. тонна камёб металл бор, деб ёзмоқда “ScienceAlert”.

Нодир металлар асосан электроника қурилмаларида ишлатилади: телефонлар учун аккумуляторлар, электромобилларнинг платалари ва ҳоказо. Бу соҳа етакчиларидан бўлган Японияда ноёб хазинанинг топилиши келгусида глобал бозорда жиддий ўзгаришлар ясаши эҳтимолдан холи эмас, негаки, дунёдаги жами нодир металл конлари асосан Хитойда жойлашган...

Нодир металлар конлари Минамитори оролида топилди (Токиодан 1850 километр олисда жойлашган). Aйтишларича, бу ерда аниқланган иттрий жаҳон талабини қондириш учун 780 йилга, диспрозий 730 йилга, европий 620 йилга, тербий 420 йилга етаркан.

Япон мутахассислари энди бу конни самарали қазиб олиш бўйича аниқ режалар тузишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech