30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Хавфсизлик
13 Мая  2020 857

Тиркама ағдарилиб...

Бухоро вилояти Ромитан туманида фожиали ЙТҲ содир этилди.

2020 йил 12 май соат 10:00 да 45 ёшли фуқаро “МТЗ-80” русумли тракторида, унга уланган иккита тиркамаси билан Ромитан тумани Боғитуркон МФЙдаги фермер хўжалигига қарашли дала ер майдони ҳудудидан ўтган зовурнинг ён томонидаги йўл бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган.

Лекин йўл лойлиги сабабли трактор орқа томонида бўлган тиркамалари сирпаниб, зовур ичига ағанаб кетган.

Натижада трактор тиркамасида йўловчи сифатида келаётган 34 ёшли ва 33 ёшли аёллар оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса содир бўлган жойда вафот этишган. Бундан ташқари ушбу тиркамада бўлган фуқаро 38 ёшли аёл оғир тан жароҳатлари билан Ромитан тумани марказий касалхонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ромитан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech