25 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Таълим
15 Янв  2020 2286

Қашқадарё вилоятида 50 та янги МТТ пайдо бўлди

Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан 50 та янги мактабгача таълим ташкилотларининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Улардан 16 таси давлат ва 34 таси хусусийдир. Мазкур мактабгача таълим муассасалари очилиши билан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 2905 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олиниб, 170 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади.

Вилоятда 2020 йилда 455 МТТнинг ишга туширилиши режалаштирилган. Уларнинг очилиши мактабгача таълим қамровини 38,7% дан 47,6% гача оширади,1100 та иш ўрни яратилади.




Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech