18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Энергетика
13 Фев  2019 3004

Атом энергиясидан фақат тинчлик мақсадларида фойдаланилиши янги концепцияда белгилаб қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февральдаги қарори билан тасдиқланган атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.

Мазкур концепция миллий сиёсатнинг асосий принципларини, уларни амалга ошириш тадбирларини, ушбу қадамлардаги асосий хавф-хатарларни, молиялаштириш манбаларининг прогнозини, шунингдек, уларни мониторинг ва назорат қилиш механизмларини белгилаб беради.

Атом энергетикаси соҳасидаги миллий сиёсатнинг асосий тамойиллари ундан фақат тинчлик йўлида фойдаланиш, потенциал хавфдан инсонлар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, МАГАТЭнинг хавфсизлик талабларига риоя қилиш ва атом қуролини тарқатмаслик режимини таъминлашдан иборат.

Атом энергетикаси соҳасидаги асосий мақсад 2030 йилга мамлакатда миллий ядро инфратузилмасини барпо этиш, қуввати 2,4 ГВт бўлган биринчи атом электр станциясини қуриш йўли билан ишончли, хавфсиз, иқтисодий самарадор электр энергияси етказиб бериш, шунингдек, атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлашдан иборат.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech