17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,2 °C

Кейинги авлод
7 Мар  2019 8229

Нукус шаҳрида Президент мактабининг қурилиши бошланди

Шу муносабат билан бўлган тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, Бош прокурори Отабек Муродов, Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Джураев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

 

Ачилбой Раматов, Муса Ерниязов ва «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари Шарап Уснатдинов Президент мактабининг пойдеворига капсула қўйиб, мактаб қурилиш ишларини бошлаб берди. Янги мактаб Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети олдидаги ҳудудда қад ростлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида Прeзидeнтимиз Шавкат Мирзиёeв “Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорни имзолаган эди. Ҳужжатга кўра, Прeзидeнт мактаблари мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ташкил этилади.

Президент мактаблари битирувчиларига, белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўладилар, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

Кембриж Университетининг Cambridge Assessment International Education бренди остида фаолият юритувчи Имтиҳон Кенгаши Президент мактабларига қабул имтиҳонларини ташкил этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech