07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Долзарб
25 Мая  2020 436

Нур-Султонда кафе ва ресторанлар ишлайди

Нур-Султонда кафе ва ресторанлар фаолияти йўлга қўиляпти.

25 майдан бошлаб карантин талаблари ҳам бўшашади. Асосий талаб — залда 50 нафардан ортиқ киши тўпланмаслиги керак.

Шаҳар бош шифокори Жанна Пралиева COVID-19нинг тарқалиши олдини олиш бўйича қўшимча чоралар ҳақида қарор имзолаган, деб хабар беради Informburo.kz.

Қарор билан 2020 йил 25 майдан бошлаб мамлакатда карантин чекловининг тўхтатилиши муносабати билан иш фаолияти тикланадигантадбиркорлик субъектларига (ишлаш тартиби иш кунлари соат 9:00дан 18:00гача, дам олиш кунлари 9:00дан 21:00гача белгиланган ҳаммом ва сауналар бундан мустасно) иш Фавқулодда вазият эълон қилинишидан аввал ўрнатилган жадвалга асосан тартибини ўзгартиришга рухсат берилган. Албатта, кучайтирилган санитар-дезинфекция тартибига риоя қилган ҳолда. Шунингдек, лойиҳа бўйича 50 дан ортиқ жойга эга кафе ва ресторанларга ҳам. Асосий талаб: залда 50 нафардан ортиқ кишини қабул қилмаслик, столлар оралиғини икки метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштириш.

Маълумот учун, ФВ расман бекор қилинган, лекин карантин чекловлари ўз кучида қолдирилган. Карантин талабларини бўшатиш ҳуқуқи ҳудудий санитар шифокорларга берилган. 18 майда Қозоғистонда кичик кафеларга ишлашга рухсат берилган. Нур-Султон шаҳар санитар-шифокори қарори билан 50 тадан кўп жойга эга бўлган кафе, ресторанларга ишлашга рухсат берилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech