19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
2 Окт  2019 657

Океанда 315 миллиард тонна вазнга эга муз тоғи пайдо бўлди

Шарқий Антарктидадаги Эймери музликларидан сўнгги 50 йил ичидаги энг улкан муз бўлаги ажралиб чиқди.

Унинг қалинлиги 210 метр. Энди у диққат билан кузатилмоқда, негаки бундай улкан муз массаси океанда сузаётган кемаларга хавф туғдириши мумкин.

Олимлар айсбергнинг саёзроқ жойга ўтирган «Қимирлаган тиш» муз тоғидан бирмунча шарқроқда бўлиниши мумкинлигини ҳисоблаб чиқдилар. Тадқиқотчилар «Қимирлаган тиш»нинг 2010 ва 2015 йиллар орасида бўлинишини башорат қилишганди, лекин у ҳали ҳам жойида турибди.

Хелен Фрикернинг таъкидлашича, музликдан бўлакнинг ажралиши глобал исиш билан боғлиқ эмас.

Сунъий йўлдошдан 1990 йилдан бери олинаётган тасвирлар ёз ойларида музлик юзасининг фаол эришига қарамасдан, Эймери музликлари мувозанатда қолаётганлигини кўрсатади, дея хабар беради BBC.

«Антарктидада жуда кўп нарса ташвиш уйғотади, аммо ушбу аниқ шельф борасидаги ташвишга ҳеч қандай асос йўқ», дейди профессор Фрикер.

Сувнинг кўтарилиши ва тушиши ҳамда шамол айсбергни ғарбга томон сура бошлайди. Ушбу муз бўлагининг парчаланиб, бутунлай эриб кетиши учун бир неча йил керак бўлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech