06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Агросектор
10 Июл  2020 2577

Ярим йилда 415 миллион долларлик экспорт

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон дунёнинг 59 та мамлакатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширди.

Январь-июль ойларида Ўзбекистон ташқи бозорга умумий қиймати 415 миллион долларга тенг 719 минг тонна қишлоқ жўжалиги секторида етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини етказди.

Ўзбек мева-сабзавотлари дунёнинг 59 та мамлакатига жўнатилди. Жўнатилган маҳсулотларнинг асосий қисми сабзавотлар бўлиб, улар қиймати 114,4 миллион долларга тенг 451,2 минг тоннани ташкил этди. Шунингдек, 143,3 миллион долларлик 138,7 минг тонна ҳўл мевалар етказилган.

Экспортда дуккакли ва узумнинг ҳажми 49,8 ва 32,2 миллион долларга тенг 50 ва 28,7 минг тоннани ташкил этади. Ундан ташқари 13,1 миллион долларга 4,4 минг тонна ёнғоқ сотилган. Полиз экинларининг қиймати эса 2,3 миллион долларни ташкил этиб, ҳажми 4,4 минг тоннани ташкил этади.

Ўзбек мева-сабзавотларини кўпроқ Қозоғистон сотиб олди. Ушбу мамлакатга ярим йилда амалга оширилган экспорт 130,2 миллион долларни ташкил этади. Россияга эса 106,8 миллион долларлик, Қирғизистонга эса 70,8 миллион долларга мева-сабзавот жўнатилган, деб хабар беради EastFruit.

Афғонистон Ўзбекистондан 24,2 миллион долларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олган. Хитой ва Покистоннинг улуши экспортда 13,4 ва 12,3 миллион долларни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech