30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Энергетика
7 Мая  2020 591

3 200 га яқин хонадонда чироқ ёнди

«Сардоба» сув омборидаги фавқулодда ҳолатдан сўнг хонадонлар электр таъминоти қайта тикланиши давом этяпти.

Аввал хабар берганимиздек, Энергетика вазирлиги томонидан Сирдарё вилояти «Сардоба» сув омборидаги авария ва унинг оқибатида электр энергияси таъминотида вужудга келган узилишларни бартараф этиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш мақсадида «Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг «Оқ олтин тумани электр таъминоти корхонаси» ҳудудида тезкор штаб ташкил этилди.

Айни пайтда Фарғона, Наманган ва Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасилари ходимлари юзага келган жойлардаги аварияни тиклаш ишларига кўмаклашиш мақсадида барча зарурий техник воситалар билан Сирдарё вилоятига етиб келган.

«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда «Сардоба» сув омборидаги авария ва унинг оқибатида электр энергияси таъминотида вужудга келган узилишлар, турли даражадаги техник авария ҳолатларини қайта тиклаш ишлари олиб бориляпти. 

Хусусан, юқорида келтирилган ташкилотлардан жами 214 нафар ходим ҳамда 40 дона махсус техникалар ёрдамида Оқолтин тумани ҳудудида 20 дона трансформаторлар, узунлиги 71,8 км бўлган электр узатиш тармоғи қайта тикланди. 

Шунингдек, Сардоба тумани ҳудудида «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ходимлари томонидан «Дўстлик» маҳалласини электр энергия билан таъминловчи «Янги ҳаёт» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Табассум» ҳаво тармоғида қуввати 160 кВА ва 250 кВАли трансформатор пунктлари ўрганилди. 

Ушбу бажарилган ишлар натижасида 3 182 та аҳоли хонадонлари электр энергияси билан таъминланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech