07 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Мамлакатимизда
2 Июн  2020 669

Ҳамкорлик доирасида

Навоий вилояти Хатирчи тумани марказида адлия бўлимининг янги биноси қад кўтарди. Ушбу бино давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган.

Вилоят адлия бошқармаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, бажарилган қурилиш ишларининг умумий қиймати 1,2 миллиард сўмни ташкил этади.

Икки қаватли бинода адлия бўлими билан биргаликда нотариал идора ҳам хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Махсус жиҳозланган ўқув хоналари ташкил этилган бўлиб, у ерда ҳуқуқий-маърифий ахборотлар билан таништирилиши баробарида, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади. Ундан ташқари мазкур замонавий объектда тамаддихона ҳам ўрин олган бўлиб, у ерда ўнга яқин янги иш ўринлари яратилган.

Дилфуза Гулямова.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech