25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
7 Мая  2020 763

Самарқандда чақалоқ, Тошкентда беш юзинчи марра

Бугун Самарқандда 15 нафар, Тошкент 32 нафар бемор, жами 47 бемор тузалиб чиқди.

Самарқанд тузалганларнинг энг ёши каттаси 65 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ.

Самарқандда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайиб чиқди.

Пойтахтимизнинг Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 3 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 9 нафари эркак, 10 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 81 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 8 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 500 нафар бемор соғайиб чиқди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1 624 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech