06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,9 °C

Туризм
14 Июл  2020 563

«Нанай» қишлоғида замонавий туристик масканлари ташкил этилади

Наманган вилоятидаги Янгиқўрғон тумани «Нанай» қишлоғи ҳудудида самарасиз, ўнлаб йиллардан бери фойдаланилмасдан бўш ва қаровсиз турган кўплаб дам олиш масканлари негизида замонавий туризм объектлари ташкил этилиб, қишлоқ экотуризм марказига айлантирилади.

 

Наманган вилояти ҳокимининг «Нанай» қишлоғининг туризм ва экотуризм салоҳиятини янада оширишга, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган «Янгиқўрғон туманида туризм ва экотуризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида шу ҳақида маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги 5780-сонли Фармонининг 2019 йил 9-бандига асосланиб, самарасиз, бўш ва қаровсиз фойдаланилмаётган активлар Янгиқўрғон тумани ҳокимлигининг балансига қайтарилади ва улар ўрнида замонавий дам олиш масканлари (кемпинг, оромгоҳлар, меҳмон уйлари ва бошқалар) ташкил этиш мақсадида салоҳиятли маҳаллий ва хорижий инвесторлар жалб этилади.

Янгиқўрғон туманида туризм тармоғини бошқаришни тубдан такомиллаштириш мақсадида Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган «Янгиқўрғон тумани «Нанай» қишлоғини экотуризм марказига айлантириш, дам олиш масканлари бино-иншоотларидан фойдаланиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш Дирекцияси» ташкил этилади.

Вилоят Туризмни ривожлантириш бошқармасига «Нанай» қишлоғини экотуризм марказига айлантириш борасида маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, бир ой муддатда айрим туризм объектларини давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ажратишга доир лойиҳа тайёрлаш вазифаси юклатилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech