28 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,2 °C

Халқаро ҳамкорлик
4 Фев  2019 2809

Мамлакатимизда кардиожарроҳлар мактаби очилади

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, сенатор Солижон Мўминов ва Челябинск (Россия)нинг Юрак-қон томир жарроҳлиги федерал маркази бош шифокори Олег Лукинлар Ўзбекистонда кардиожарроҳлик мактабини барпо этиш тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар.

Уни жанубийураллик шифокорларнинг тажрибаси ва илмий ютуқлари ҳисобга олган ҳолда очиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Sibnovosti.ru.

Ҳамкорлик ҳақидаги келишувлар ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлиги ҳамда Челябинск области ва Наманган вилоятлари ўртасида имзоланган келишув доирасида бўлиб ўтди. Ҳамкорлик доирасида тажрибалар алмашиш, долзарб масалалар бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech