30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Саломатлик
20 Мая  2020 725

Сурхондарё коронавирусдан ҳоли

Тошкентда 17 нафар Хоразмда 2 нафар, Сурхондарёда эса 1 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2 369 нафарга етди.

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганнинг 7 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 44 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган қизалоқдир.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак (38 ёш, 40 ёш ва 47 ёш).

Тошкент шаҳрида соғайганлар эндиликда 813 нафарга етди.

Хоразмда тузалиб чиққанларнинг бири 49 ёшли, иккинчиси эса 39 ёшли эркак кишилар.

Хоразмда шу пайтга қадар 230 нафар бемор соғайган, ҳозирда 3 нафар бемор даволанмоқда.

Сурхондарё тузалиб чиққан 33 ёшли эркак охирги бемор бўлиб, жами ушбу ҳудудда 43 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Ҳозирча Сурхондарё COVID-19 дан ҳоли ҳудудлар (Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари) сафига қўшилди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2 369 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech