18 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,4 °C

Саломатлик
14 Янв  2020 471

Тошкентда ёмон сифатли ўсмалар даволанади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 январдаги «Радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/14 январь. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги таклифига кўра, марказ хорижий инвестициялар иштирокида «Tek grup saglik hizmetleri» МЧЖ шаклида ташкил этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга 0,6 гектар ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш масаласини ҳал этади.

«Tek grup saglik hizmetleri» МЧЖ учун қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар назарда тутилган:

- Марказ қурилиши ва жиҳозланиши учун 7,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;

- Марказни 1 йил ичида фойдаланишга топшириш ва 20 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш;

- 2020 йилда ўз маблағлари ҳисобидан 5 нафар тиббий ходимни радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография йўналиши бўйича ўқув курсларида малака ошириш учун хорижий мамлакатларга юбориш;

- Марказ ташкил этилгандан сўнг 8 йил давомида ҳар ой онкологик хасталикка чалинган уч беморни радиотерапия усулида тўлиқ даволаш, шунингдек, уч беморни бепул асосда позитрон-эмиссионли томография текширувидан ўтказиш.

Маълумот:

радиотерапия – ионлаштирувчи радиация билан даволаш (рентген, гамма-нурланиш, бета-нурланиш, нейтрон нурланишли ва тиббий тезлатгичдан оддий зарралар тарами билан).

Позитрон-эмиссионли томография - инсоннинг ички аъзоларини ўрганиш учун радионуклид томографик тадқиқот усулидир. Позитрон-эмиссионли томография - ядровий тиббиётнинг фаол ривожланаётган диагностика ва тадқиқот усули ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech