24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,8 °C

Хавфсизлик
11 Фев  2019 1456

12,7 килограмм симобни 103 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан нодир металлар, заҳарловчи ҳусусиятга эга моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланувига оид яна бир ҳолат фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги автотураргоҳларнинг бирида  фуқаролар Р.Б. ва К.Д. “шартли харидор”га 12,7 килограмм симобни 103 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech